Тошкент метросида Face ID орқали тўлов қилиш синовдан ўтказилмоқда

0

Тошкент метрополитенида Face ID технологияси орқали тўловни амалга ошириш синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Бу йўловчиларга контактсиз тўлов қилиш имконини беради. Тўлов қилиш учун шунчаки турникетдаги камерага қарашнинг ўзи кифоя.

Лойиҳа АТТО, “Алоқабанк”, Visionlabs компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.