Уй ва улуш мажароси судгача борди

0

Халқимиз азал-азалдан қариндошлар ўртасидаги меҳр-оқибат, aҳил-иноқлик ва тинчлик-тотувлик каби олийжаноб фазилатларни улуғлаб келган. Бундай юксак инсоний туйғулар қон-қариндошлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, жамиятда мўътадил муҳитни яратади

Бироқ, ҳаётда мулк, уй-жой талашиб, етти ёт бегонага айланаётган оға-инилар, опа-сингиллар, қўни-қўшнилар ҳам учраб турадики, бу ҳолатлар ҳар бир кишини беихтиёр ўйлантириб қўяди.

ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2023 йил 10 май кунидаги ижро варакага асосан давогар З.В.ни низоли Олмазор туманидаги 34-уйнинг А/3.Д/1 литер остидаги яшаш хоналарига киритиш ва ертўла, очиқ айвон, ошхона хаммом, хожатхона ва соябон умумий фойдаланиш тартиби белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжатига кўра Бюронинг Олмазор туман бўлими давлат ижрочиси О.Эргашев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 21.09.2023 йилда суднинг ижро варақасида кўрсатилган талабалар бажарилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.