Андижонда ҳайдовчилар машинанинг давлат рақамини ечиб олиб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланди

0

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Асака туманида бир гуруҳ фуқаролар қонунга хилоф равишда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ўзбошимчалик билан давлат рақамини ечиб олиб бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳалақит қилган. Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Суриштирув жараёнида қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, уларга белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Шунингдек, транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.