Грецияда кунлик иш вақти узайтирилди

0

Грецияда кунлик иш вақти 13 соатгача оширилди.

“Report” хорижий ОАВга таяниб, мунозарали қонун лойиҳасини Греция тараққиёт ва инвестициялар вазири Адонис Жоржидис тақдим этгани ҳақида хабар берди.

Мамлакатнинг барча ҳудудларида минглаб ишчилар кунлик иш вақтининг 13 соатлик иш соатига ўзгартирилишини тунга қадар майдонларда намойиш ва митинглар билан қарши олди.

Бироқ мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлган қонун лойиҳасини парламент маъқуллади. Регламент кундалик иш вақтини 13 соатга, ҳафталик иш вақтини эса 78 соатга ошириш имконини беради. Дам олиш кунлари ҳисобланган якшанба ҳам қонун лойиҳасига киритилган.