Илон Маск томонидан асос солинган Neuralink компанияси фалаж бўлган одамларни мия чипларини ўзларида синаб кўриш учун кўнгилли бўлишга таклиф қилмоқда.
Тадқиқот мақсади фақат фикрлар ёрдамида компьютер курсорини ёки клавиатурасини бошқариш имконини яратишдир. Робот-жарроҳ мия-компьютер интерфейсини мияни бошқарадиган соҳасига жойлаштиради.
Neuralink аввалроқ 10 нафар беморга имплант имплантациясини режалаштирган эди, бироқ АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси(FDA)нинг хавотирлари туфайли бу режа қайта кўриб чиқиладиган бўлган. FDA томонидан тасдиқланган беморлар сони номаълумлигича қолмоқда.
Жорий йилнинг май ойида Neuralink одамларда биринчи клиник синовини ўтказиш учун FDA рухсатини олди. 2022 йил охирида компания ўз чипини маймуннинг миясига имплантация қилиш орқали синовдан ўтказаётган эди.