Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари 26-29 сентябрь кунлари 2 сменада ўтказилади

0

2023/2024 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш тест синовлари 2023 йил 26–29 сентябрь кунлари 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

 

1️-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;

2️-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

 

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

 

Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

 

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:

 

– 1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);

– 2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);

– мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

 

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

 

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади, дейилади хабарда.