Нетаняху: Исроил ва Саудия Арабистони тинчликка яқин

0

«Исроил ва Саудия Арабистони муносабатларни нормаллаштиришга тобора яқинлашмоқда ва бу минтақа учун тинчлик ва фаровонликнинг янги даврини бошлаб берадиган катта қадам бўлади».

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги чиқиши чоғида маълум қилди.

Нетаняху 2020-йилда унинг мамлакати АҚШ воситачилигида бир вақтнинг ўзида тўрт араб давлати – Баҳрайн, Марокаш, БАА ва Судан билан муроса қила олганини эслатди.

“Иброҳим келишувлари” деб ном олган бу келишувлар, шубҳасиз, янги тинчлик даврининг хабарчиси эди. Аммо ишончим комилки, биз бундан ҳам катта ютуқ – Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида тарихий тинчлик ўрнатиш арафасидамиз. “Бундай тинчлик араб-исроил можаросига барҳам беришга катта ҳисса қўшади, бошқа араб давлатларини Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга ундайди, фаластинликлар билан тинчлик истиқболларини мустаҳкамлайди, яҳудийлик ва ислом, Қуддус ва Макка ўртасида кенг ярашишга ҳисса қўшади. «, деди Нетаняху.