Осиё ўйинларида Афғонистоннинг 82 спортчиси қатнашмоқда

0

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларидаги Афғонистон делегациясининг бешдан бир қисми аёл спортчилар ҳиссасига тўғри келмоқда, деб ёзган «Insidethegames.biz» сайти.

Хабарда келтирилишича, қитъа олимпиадасида Афғонистон жамоаси аъзоларининг кўпчилиги волейболчи қизлардир.
Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси Афғонистонлик 82 нафар спортчини рўйхатдан ўтказган, улар 16 спорт тури бўйича баҳсларда иштирок этади.