Лазер жарроҳлиги ёрдамида кўз ўткирлигини тўлиқ тиклаш мумкинми?

0

👀 Афсуски йўқ. Гарчи кўпчилик бунга ишонса ҳам, лазер коррекцияси барча муаммоларнинг ечими эмас.

🔻Операция давомида лазер таъсирида шох парда тўқималарининг бир қисми буғланади ва шох парда текисланади, унинг шакли тўғирланади ва кўриш аниқроқ бўлади.

💢Лекин лазер касалликнинг пайдо бўлиш сабабларига таъсир қилмайди. Яъни, масалан, кўзнинг тубида дегенератив жараёнлар аллақачон бошланган бўлса, у ҳолда лазер ҳеч қандай ёрдам бермайди.