Гетеборг университети олимлари 18 ёшда семириб кетиш келажакда 17 турдаги саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширади, деган хулосага келишди.
Тадқиқотда 1,5 миллионга яқин эркак маълумотлари таҳлил қилинди. Тадқиқот иштирокчиларининг ўртача ёши 31 ёшни ташкил этди. Шу вақт ичида 78 минг иштирокчи саратон касаллигига чалинган. Олимлар зарарли ўсма ва тана массаси индекси ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Хусусан, 18 ёшда юқори вазнга эга бўлиш 17 турдаги саратонни ривожланиш хавфини оширади, деб хабар беради lenta.ru.