Абдумалик Халоков рақибини нокаутга учратди

0

Боксчи Абдумалик Халоков профессионал боксдаги илк ғалабасини нокаут билан қўлга киритди.

Абдумалик Тошкентдаги бокс оқшомида Олександр Егоровни нокаутга учратиб, проф боксда дебют қилди.

Ярим ўрта вазнда (66,6 кг) боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса танзаниялик Маоно Аллига қарши жанг қилди.

8 раундлик жангнинг 2-раундида Қудратилло рақибини нокаутга учратди.