Давлат ташкилотларида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади

0
Detail of a businessman writing on his agenda

Президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

 

Дастурга мувофиқ, жумладан:

туман ва шаҳар марказларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади;
журналист ва блогерлар ўртасида «Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақолa» танлови ўтказилади;
янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада брайл алифбосида нашр этилади;
Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;
давлат ташкилотларида «Менинг Конституциям 31 ёшда» шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади;
мактаб ўқувчилари ўртасида «Халқ Конституцияси», «Конституция – бахтимиз қомуси», «Конституция – келажагим машъали» мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади.