Исроилнинг ҲАМАС билан урушидан сўнг Фаластин алоҳида мустақил давлат бўлиши керак, деган АҚШ президенти Жо Байден The Washington Post нашридаги мақоласида. «Фаластин халқи ҲАМАСдан холи ўз давлатига ва келажагига эга бўлишга ҳақли. Тенг эркинлик, имконият ва эътибор билан яшовчи икки давлат — икки халқ — мана, тинчлик йўли қаерга элтиши керак», — деган Америка етакчиси.

0

Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер Толибон ҳаракатининг юқори мартабали вакили Кёлндаги масжидда чиқиш чиқиш қилганини кескин танқид қилди. «Ҳеч кимнинг Германияда радикал исломчиларга саҳна беришга ҳаққи йўқ», — деди у dpa’га.

Фезернинг эслатишича, Толибон кенг кўламли инсон ҳуқуқлари бузилиши, жумладан, афғонларнинг Германияга қочишига сабаб бўлган. «Толибон амалдорларига Германияда мутлақо жой йўқ», — деди у. Германия департаментлари ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда ва улар 16 ноябр куни бўлиб ўтган воқеа юзасидан масжид раҳбарларидан тушунтиришни кутишмоқда. Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу нутқни қоралади ва департаментда Толибоннинг Германияга сафари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтди.

Кёлн масжидини бошқараётган Турк-Ислом диний идоралар иттифоқи тадбир ташкилотчиси келишувни бузганини маълум қилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here