Италиянинг йирик касаба уюшмалари давлат бюджети лойиҳасига қарши чиқди

0

Италиянинг икки йирик касаба уюшмаси – Италия умумий меҳнат конфедерацияси (CGIL) ва Италия меҳнат уюшмаси (UIL) 2024 йилги давлат бюджети лойиҳасига норозилик билдириш мақсадида оммавий иш ташлаш ўтказди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Тадбирда транспорт ходимларининг 70 фоизи, шунингдек, давлат хизматчилари, мактаб ва тиббиёт муассасалари ходимлари иштирок этди. Рим марказидаги юришда ўн минглаб одамлар иштирок этди.

Касаба уюшмалари ўз баёнотида буджет лойиҳасини “ишчилар ва нафақахўрларнинг кескин қашшоқлашишини тўхтатмаслик ва ёшларга келажак таклиф қилмаслик”да айбладилар.

«Кейинги бир неча йил ичида пенсиялар 60 миллиардга қисқаради. Биз шуни тушунамиз. Улар бошқа нарсаларни айтишга ҳаракат қилишади, масаланинг илдизи шу. Биз улардан солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашяпсизларми, иш билан таъминлаш учун нима қилдинглар, деб сўраймиз: ишлар умуман бажарилмаган. Афсуски бизда ҳар куни 2-3 иш жойида ўлим ҳолатлари кузатилмоқда”, – дейди UIL касаба уюшмаси раҳбари Пиерпаоло Бомбардиери.

Ҳукумат транспорт ходимларининг иш ташлашига аралашиб, ҳаракат давомийлигини саккиз соатдан тўрт соатга қисқартирди.

Касаба уюшмалари норозилик намойишларини давом эттиришга ваъда беришди, йил охиригача турли шаҳарларда бир нечта намойишлар ўтказиш режалаштирилган.