Путин G20 виртуал саммитида иштирок этиши мумкин

0

Россия президенти Владимир Путин 22 ноябрь куни Ҳиндистон томонидан ташкил этиладиган G20 виртуал саммитида иштирок этиши кутилмоқда.

“Кейинги ҳафта виртуал G20 саммити бўлади. Унда Владимир Путин ҳам иштирок этиши кутилмоқда”, — дейилади «ТАСС» хабарида.

Қайд этилишича, бу Россия президенти ва Ғарб етакчилари ўртасида узоқ вақтдан бери биринчи қўшма тадбир бўлиши мумкин.