UNRWA Ғазога ёрдам беришни тўхтатди

0

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар тўғрисади агентлиги (UNRWA) ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Махсус агентлик бундан буён ўз каналлари орқали Ғазога озиқ-овқат ва товарлар жўната олмаслигини маълум қилди. Бунинг сабаби, алоқа узилишлари туфайли етказиб беришни мувофиқлаштириш ёки улар учун ёқилғи топилмаслигида.

БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг айтишича, ёрдам Рафаҳ назорат пунктида йиғилган, бироқ агентликда юк машиналари йўқлиги сабабли уларни олиб кетиш мумкин эмас.

“Телекоммуникация тармоғидаги муаммолар туфайли Ғазодаги умумий вазият бўйича сўнгги маълумотларга эга эмасмиз. Бу содир бўлгач, биз Ғазо секторидаги ходимлар билан алоқани бутунлай йўқотдик. Ходимларимизнинг катта қисми биз билан боғлана олмайди», – деди UNRWAнинг алоқалар бўйича директори Жульетт Тума.