19 ноябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт кўчатлари экиш мавсумида иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу тадбирда бодом, садақайрағоч, эман, қримсаснаси сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.