«Манчестер Юнайтед»га ҳимоячилар керак. Хабарларга кўра, Эрик тен Хаг қишки трансферлар ойнасида икки футболчи харид қилади ва уларнинг ҳар иккиси ҳимоячи бўлади.
Улардан бири Жан-Клер Тодибо бўлса, иккинчиси «Байер Леверкузен» вакили Жонатан Тадир. Улар Жим Рэтклифф даврида олиб келинади. Варан ва Магуайр эса сотувга қўйилиши мумкин.