Мамлакат фаровонлиги учун қозоғистонликлар республиканинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Токаевни қўллаб-қувватлаши керак.
“Хабар 24” порталининг хабар беришича, бу ҳақда республиканинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди.
«Ҳозир, мана шундай оғир дамда юртимизда тинчлик борлиги учун Худога шукроналар айтаман. Фаровонлик давом этиши учун биз ҳозирги давлат раҳбарини қўллаб-қувватлашимиз керак. Бирлашган бўлсак, биз кучлимиз», – деди Назарбоев Остона бош масжидида акаси Болат Назарбоевнинг вафоти муносабати билан ўтказилган хотира зиёфатида.