Парижда самолёт 30 нафар йўловчини «унутиб қолдирди»

0

Турк авиакомпаниясининг самолёти Париждан Измирга учиб, аэропортда 30 нафар йўловчини «унутиб қолдирди». Бу ҳақда Zamon.uz ёзмоқда.

 

Париж-Измир рейси Шарл де Голл аэропортида соат 17:00 да амалга оширилиши керак эди, бироқ уч соатлик кечикиш эълон қилинди. Аммо соат 20:00 да жўнаш вақти ҳақида маълумот берилмаган.

 

Янги жўнаш вақти тугагач, мобил иловада самолёт Измирга учиб кетганлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Кейинроқ самолёт белгиланган аэропортга эсон-омон қўнгани маълум бўлди.

 

Йўловчиларнинг аэропорт маъмуриятидан тушунтириш олишга уринишлари ҳеч қандай натижа бермади ва улар кейинги рейсда манзилларига етиб боришган.