Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 ноябридан «Умра» тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди.
Эндиликда «Умра» тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун:
– «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган қуйида келтирилган банк реквизитига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот;
– «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», “Ислом тарихи ва манбашунослиги”, “Зиёрат туризми” ва “Ислом ҳуқуқи” таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши лозим.
Туризм қўмитасининг хабар қилишича, Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди.
Рўйхат билан билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://umra.uzbektourism.uz/uz/umrahratings.
«Ҳурматли юртдошлар, «Умра» зиёратига боришда юқорида келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдалинишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли хил кўнгилсиз холатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлашни тавсия этамиз», – дейилади хабарда.