Россиянинг мағлубияти ҳақидаги сеҳрли ўй-ҳаёлларга чек қўйиш вақти келди

0
6363737 21.10.2020 21 октября 2020. Президент РФ Владимир Путин поздравляет режиссера Никиту Михалкова с 75-летием. Президент Владимир Путин подписал указ "О присвоении звания Героя Труда Российской Федерации Михалкову Н. С." Алексей Дружинин / РИА Новости

Бу ҳақда «Wall Street Journal»да ёзилган мақолада айтилган.

 

Мақоладан энг муҳим тезислар:

 

Путин Ғарбнинг Украинага бостириб киришини қайтаришга қаратилган барча саъй-ҳаракатларига дош берди ва унинг қудрати ўзгармаслигича қолмоқда. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари янги стратегияга муҳтож: бу тийилиш.

 

–  Путиннинг вақт у томонида эканлигига ишониш учун асос бор. Россия иқтисодиёти зарар кўрди, аммо парчаланиб кетмади. Путиннинг ҳокимияти мустаҳкамланди. Ҳарбий операцияни халқ қўллаб-қувватлаши кучли, элитанинг Путинни қўллаб-қувватлаши эса заифлашмаган.

 

–  Ғарб етакчилари фақат magical thinking билан шуғулланадилар – санкциялар киритиш, Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужуми ёки Кремлни музокаралар столига мажбурлаш учун янги қуролларни Украинага бериш — ҳеч бири иш бермади. Бермасди ҳам.

 

–  Юқоридаги ҳаракатлар иш бермаслиги ҳақида фикр билдирган адекват сиёсатчилар тингланмади, балки хоинликда айбланди.

 

–  Украинага бостириб киришидан олти ойдан кўпроқ вақт олдин Путин Россиянинг миллий хавфсизлик бўйича янги стратегиясини имзолаганди. Ҳужжатнинг асосий мақсади мамлакатни Ғарб билан узоқ муддатли қарама-қаршиликка тайёрлаш эди. Бугун Путин халққа стратегияси ишлаётганини айтиши мумкин.

 

– Россия ютқазаётганидан дарак берадиган ҳеч қандай ишора йўқ. Россия иқтисодиётини бошқариш учун масъул бўлган технократлар иқтисоднинг чидамли ва мослашувчанлигини исботладилар. Нефт нархининг ошиши бюджетни тўлдиряпти.