Аргентинада ўнг қанот “Озодлик келяпти” алянси бир қисми бўлган Либертарлар партиясига раҳбарлик қилувчи Хавьер Милей президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда La Nacion хабар берди.
Бюллетенларнинг 98,01 фоизи ҳисоб-китобига кўра, Милей 55,75 фоизга яқин овоз тўплаган. Милейнинг сайловлардаги ғалабаси билан унинг рақиби – “Ватан учун иттифоқ” ҳукмрон коалициясидан номзод бўлган Аргентина иқтисодиёт вазири Серхио Масса ҳамда бир қатор Лотин Америкаси давлатлари етакчилари табриклади. Маълум қилиинишича, Масса сайлов давомида 44,24 фоиз овоз тўплаган.