Евро-2024. Австрия Нидерландияни мағлуб этиб гуруҳдан пешқадам сифатида чиқди
Евро-2024 D гуруҳида 3-тур учрашувлари якунига етди.
Нидерландия ҳамда Австрия ўртасидаги баҳсда навбатдаги автоголдан кейин австрияликлар ҳисобни очган бўлса, Гакпо 2-бўлим бошида ҳисобни тенглаштирди. Кўп ўтмай Шмид Рангник шогирдларини яна ҳисобда олдинга олиб чиққанди, 75-дақиқада эса Депай фарқни яна тенглаштирди – 2:2.
Орадан 5 дақиқа ўтиб Забитцер Австриянинг ғалаба голига муаллифлик қилиб, жамоасини гуруҳ ғолибига айлантирди – 3:2.
Франция – Полша баҳсида эса Мбаппе ва Левандовскининг пеналтидан киритган голлари дурангга сабаб бўлди – 1:1.
Шу тариқа, Австрия 6 очко билан кейинги босқичга гуруҳ ғолиби сифатида чиқди, Франция (5 очко) 2-ўрин билан, Нидерландия (4 очко) эса 3-ўринни эгаллаб гуруҳдан чиқди.
D гуруҳи. 3-тур
Нидерландия – Австрия 2:3