Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс ушланди

ДХХ “Водил авто” чегара постида Қирғизистондан Фарғонага 859 дона заргарлик буюми ва 1 дона қўл соатини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахсни тўхтатди.
Буюмлар текширилганда, уларнинг оғирлиги 4 кг 155 гр, қиймати эса 5,2 млрд сўмни ташкил этди.
Аниқланишича, буюмлар Андижон ва Фарғоналик савдогарлар томонидан Туркиядан Қирғизистонга олиб келинган. Шахс эса уларни 400 доллар эвазига чегарадан яширинча ўтказиб бериши керак бўлган.