Бахтиёр Саидов Анталияда Лавров билан учрашди

Бахтиёр Саидов Анталияда Лавров билан учрашди

Кеча, 2 март куни Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Анталия шаҳрида (Туркия) учинчи Анталия Дипломатик форумида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.

 

Қайд этилишича, томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

 

Лавров ва Саидов икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканлигини тасдиқлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: