Ўзбекистонда 18-40 ёшлилар кўрикдан ўтказилади
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбекистон – 2030“ стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 13-мақсади — Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш доирасида:
Аҳоли ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда:
18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади ва натижаларига кўра фуқаролар соғломлаштирилади;
хавф гуруҳига мансуб аҳоли режа асосида флюорография текширувларидан ўтказилади.