Олмаотада 5 балли зилзила содир бўлди. Яна такрорланиши мумкинлиги сабабли “сиреналар” чалинмоқда (видео)
Расман Олмаотада 5 балли зилзила содир бўлгани маълум қилинди.
Зилзила эпицентри Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 31 км жанубда жойлашган. Унинг магнитудаси 6,1 ни ташкил қилади. Олмаотада зилзила кучи 5 баллни ташкил қилган.
Зилзила кузатилган ҳудудда яна такрорий афтершок бўлиш кутилмаларидан келиб чиқиб, зилзиладан огоҳлантириш “сиреналари” чалинмоқда.