ФИФА президенти кўк карточка қоидасига қаршилигини айтди

ФИФА президенти кўк карточка қоидасига қаршилигини айтди

ФИФА президенти Жанни Инфантино футболда кўк карточка қоидасига қаршилигини айтди.

Олдинроқ, қоидаларни футболга киритиш билан шуғулланувчи футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) кўк карточка (ҳакамлар билан тортишув ва тактик фоллар учун кўрсатилади) қоидасини тасдиқлади. Кўк карточкани олган футболчи 10 дақиқага майдондан четлатилади.

Кейинроқ, негатив реакциялар туфайли бу қоидадан воз кечишлари мумкинлиги айтилди.

Якуний қарор IFABнинг йиғилишида қабул қилинади.

«ФИФА кўк карточкаларга қарши. Кўк карточкага қизил карточкани кўрсатамиз.

IFAB ва ФИФАдагилар турли таклиф ва ғоялар учун очиқ… Аммо уни кўриб чиқишда футболни, унинг мақсадини ва анъаналарини ҳимоя қилишимиз керак. Кўк карточка мавжуд эмас» – деди Жанни Инфантино.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: