Ғарб энди ҳеч қачон устунлик қилмайди – Лавров
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар бир давлатнинг жаҳон ишларидаги салмоғини адолатли акс эттирадиган шаклларни излаш керак.
“Ғарб буни балки тушуниб тургандир, лекин у ё кўп қутбли дунёни шакллантириш жараёнини олдини олишга ёки уни имкон қадар қийинлаштиришга ҳаракат қилмоқда”, – дея таъкидлади Лавров.
Унинг сўзларига кўра, дунёда ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий, ҳам технологик жиҳатдан янги куч марказлари шаклланмоқда.