Германия полицияси Алишер Усмонов ҳақидаги Х даги ёзувларини ўчириб ташлади

Германия полицияси Алишер Усмонов ҳақидаги Х даги ёзувларини ўчириб ташлади

Германия Федерал жиноий полиция бошқармаси ва иқтисодчи Андерс Аслунд россиялик миллиардер ва ўзбекистонда туғилган Алишер Усмонов ва унинг синглиси Гулбаҳор Исмоилованинг адвокатлари илтимосига кўра Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги постларини ўчириб ташлади. Бу ҳақда РБК бизнесменнинг адвокатларига ҳавола орқали хабар берди.

2022 йилнинг январида Аслунд твиттерларида Усмонов ва тадбиркор Роман Абрамовични «Путиннинг севимли олигархлари» деб атади. Миллиардернинг ҳимояси Европа Иттифоқи Кенгаши санкциялар рўйхатида бу сўзни қўллаганини даъво қилмоқда.

Усмоновнинг адвокатлари Аслунд «кўрсатилган ёлғон маълумотни тарқатмаслик» мажбуриятини олганини таъкидлади. Иқтисодчининг ўзи бу ҳақда изоҳ бермади, унинг 2022 йил январь ойидан Усмонов ҳақидаги твитлари мавжуд эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: