Японияда 74 ёшли шаҳар мэри жинсий зўравонлик айбланмоқда
Японияда 74 ёшли шаҳар мэри жинсий зўравонлик айбловларидан сўнг истеъфога чиқмоқда, дея хабар бермоқда Zamon.uz.
Ҳидео Кожима, собиқ шаҳар Ассамблеяси аъзоси, биринчи марта 2020 йил ноябрь ойида Гинан шаҳри мэри этиб сайланган.
Расмий тергов Кожимани бир нечта таъқиб ҳолатлари, шу жумладан, аёл ҳамкасбларига тегажоғлик қилишда айбдор деб топди.
Терговга 193 ходимдан 161 (80 эркак ва 81 аёл) нафарининг сўров натижалари киритилган. Уларнинг аксарияти шаҳар раҳбарини аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини айтган.
Мэр мустақил қўмита ҳисоботида батафсил баён этилган баъзи айбловларни рад этди.
«Мен бундай иш қилмаганман. Ҳисоботда бетарафлик йўқ ва мен уларни янада чуқурроқ текширишларини хоҳлайман», — деди шаҳар раҳбари.
Шунингдек, Ҳидео Кожима нутқининг охирида йиғлаб юборди.