8 март куни аёллар учун жамоат транспортида юриш бепул бўлади
Ақтауда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамоат транспортида аёллар учун юриш бепул бўлади, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ақтау шаҳар йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси вакилларининг сўзларига кўра, №1, 2, 3, 4, 4М, 5, 6, 7, 8, 9-йўналишларда аёллар учун юриш бепул бўлади.
Жамоат транспорти соат 6:40 дан 21:00 га қадар ўз иш жадвалига мувофиқ ишлайди.