Италияда ўзбекистонлик спортчи қиз зўрлангани рад этилди
Италияда уч қиличбоз ўзбекистонлик 17 яшар спортчи қизни зўрлаганликда айбланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Италияда ўзбекистонлик қиличбоз билан боғлиқ воқеа ҳақидаги маълумотни рад этди.
Айтилишича, айнан 2023 йилнинг 4-5 август кунлари қиличбозлик бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳар учала тур бўйича Италиядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларига қатнашмаган, балки Хитойда бўлиб ўтган Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида иштирок этган эди.
«Бу асоссиз, ишончсиз ва боз устига текширилмаган маълумотларнинг чоп этилиши сохта ва ёлғон эканлиги ўз-ўзидан аён.
Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти ушбу маълумот юзасидан йиғилиш ўтказди ва федерациямиз бундай уринишлар кучли спортчиларга бевосита қаратилган спорт ва сиёсий ўйинларнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири”, — дейилади федерация баёнотида.