Қамоқхонада жазо ўтаётган собиқ амалдор никоҳдан ўтди (видео)
Тошкент шаҳридаги қамоқхонада андижонлик маҳкум мансабдор шахс никоҳдан ўтди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Андижонда мансабдор лавозимларда ишлаган эркак Тошкент шаҳридаги 23-сонли маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхонада никоҳдан ўтди. 43 ёшли собиқ мансабдор турмуш ўртоғи билан 3 фарзанди туғилгунча ҳам шаръий никоҳда яшаган. Жиноятда қўлга тушиб, қамоққа ҳукм қилингандан сўнг, аёли ва болалари билан узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдалана олмаган.
Маҳкум Жиноят кодексининг 210-моддасида назарда тутилган пора олиш ва бошқа бир қанча жиноятларда айбланиб, қамоққа ҳукм қилинган. Унинг аризаси қаноатлантирилиб, 5 март куни ҳибсхонада қонуний никоҳдан ўтди.
Манба: Daryo.uz