Араб клублари сўнгги 4 йилда легионерларга қанча пул сарфлади?

Араб клублари сўнгги 4 йилда легионерларга қанча пул сарфлади?

Харажатлар охирги 1 йилда 1146 фоизга ошган.

Араб футбол клублари 2019–2023 йиллар давомида хорижлик футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш учун қарийб 1,826 миллиард АҚШ доллари сарфлаган.

Шу жумладан, хориждан ўйинчи жалб қилиш учун 2023 йилги харажатлар 2022 йилга нисбатан 1146 фоизга ошган, чунки ўтган йилнинг ўзида 1,221 миллиард АҚШ доллари сарфланган.

Саудия Арабистони клублари харажатлар ва янги ўйинчилар билан шартнома имзолашда етакчи бўлди. Қатар, БАА ва Тунис каби мамлакатлар ҳам мазкур рўйхатдан жой олди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: