Нега Туркманистонда қора рангдаги автомобилни танлаш мумкин эмас?
2015 йилда Туркманистон қора рангдаги автомобилларни мамлакатга олиб киришни тақиқлаган эди. Уч йил ўтиб, аҳолига мамлакат бўйлаб бундай автомобилларда саёҳат қилиш тақиқланди. Лекин нима учун?
Туркманистонда қора рангдаги автомобиллардан фойдаланишга тақиқ жорий қилинганидан кейин бу рангдаги автомобил эгалари уларни қайта бўяшга мажбур. Натижада, барча қора ва ҳатто тўқ рангдаги машиналар оқ рангга айланди.
Туркманистоннинг иқлими жуда иссиқ, шунинг учун ёзда қора машиналар қизиб кетади ва улар ичидаги ҳарорат соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин.
Аммо бу тақиқ келиб чиқишининг яна бир версияси мавжуд. Туркманистоннинг амалдаги президентининг отаси ўғли 15 ёшга тўлгунга қадар мамлакатни бошқарган. Маълумки, у қора ва бошқа тўқ рангларни ёқтирмаган ва оқни яхши кўрган. Ҳатто унинг кортежи ҳам оқ рангли машиналардан иборат эди. Натижада, собиқ президентнинг бундай имтиёзлари мамлакатнинг барча фуқаролари учун мажбурий бўлиб қолди.
ict.xabar.uz