Хитой экспорти Россия ҳисобига ўсди
Хитой экспорти ҳажми Ғарб мутахассислари башорат қилганидан анча кўп ўсди. 2024 йилнинг январь ва февраль ойларида экспорт 7 фоизга ўсди, аммо прогнозларга кўра, ўсиш икки фоиздан кам бўлади, дейди Financial Times.
Ўсиш Россияга ва баъзи ривожланаётган бозорларга электроника этказиб беришнинг кўпайиши билан боғлиқ.
2024 йилнинг дастлабки икки ойида Хитой-Россия товар айирбошлаш ҳажми 37 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 12,5 фоизга кўпдир.
2023 йилда Россия Хитойнинг бешинчи савдо ҳамкорига айланди. 2020 йилда у тўққизинчи ўринни эгаллади.