Зеленский ҳеч қачон Украинага хорижий қўшинларни юборишни сўрамаган

Зеленский ҳеч қачон Украинага хорижий қўшинларни юборишни сўрамаган

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координаторининг айтишича, Володимир Зеленский ҳеч қачон Украинага хорижий қўшинларни юборишни сўрамаган.

 

Жон Кирбининг сўзларига кўра, Украина раҳбари Украина Қуролли кучларига Россия агрессиясига қарши туриш учун восита ва имкониятлар беришни сўрамоқда. Қўшма Штатлар Украинага шу билан ёрдам бериши керак.

 

“Мен Президент Байден, бизнинг бош қўмондонимиз, номидан гапира оламан. Президент шуни аниқ таъкидладики, биз ўта кучли етакчиликни намоён қилдик, сўнгги бир неча йил ичида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилдик. Биз ҳозирда Конгрессдан ёрдамга муҳтожмиз, улар қўшимча маблағ ажратишни маъқулласа, ушбу кучли етакчиликни давом эттиришимиз ва кўпроқ ёрдам кўрсатишимиз мумкин бўлади”, — дея қўшимча қилди Кирби.

Дўстларингизга ҳам юборинг: