МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди
Бу ҳақда Гросси ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Россия президенти Владимир Путин билан Сочида бўлиб ўтган учрашувда ядро хавфсизлиги ва Запороже АЭСининг хавфсизлиги, шунингдек, ядровий қуролларни тарқатмаслик соҳасидаги бошқа глобал муаммолар юзасидан муҳим фикр алмашилди», — деб ёзади Гросси.
Россия матбуотининг қўшимча қилишича, учрашувнинг аксарият қисми ёпиқ тарзда ўтган.
Кремл суҳбатнинг ёпиқ қисмига изоҳ беришдан бош тортди.