Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар берди «Дунё» АА.
Ойбек Шахавдинов Будапештга тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
46 ёшли дипломат Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура), Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МДХМИ) таржимонлар тайёрлаш курсини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган, сўнгра ТИВнинг Европа давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасида референтликдан бошқарма бошлиғи сингари дипломатик хизматнинг барча босқичларини босиб ўтган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ишлаган. Инглиз, рус ва француз тилларини мукаммал билади.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси саналади.
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси 2023 йил март ойида очилганди.