Ўзбекистонда дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳарорат аста-секин кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари 7 мартда +13…+16 даража, 8 мартда +17…+20 даража атрофида бўлади.
Бугун ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
9-11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +13…+18 даража бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда 7-8 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9-11 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 9 мартда 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +13…+18 даража бўлади.