Twitterнинг собиқ топ-менежерлари Илон Маскни судга берди

Twitterнинг собиқ топ-менежерлари Илон Маскни судга берди

Twitterнинг тўрт нафар собиқ топ-менежери компания эгаси, бизнесмен Илон Маскни судга берди ва уларни ишдан бўшатганлиги учун 128 миллион доллардан кўпроқ пул талаб қилди, деб ёзади Wall Street Journal.

Калифорния федерал судидаги даъвогарлар орасида Twitterнинг собиқ бош директори Параг Агравал, собиқ молия директори Нед Сигал, собиқ бош адвокат Вижая Гадде ва собиқ бош маслаҳатчи Шон Эджетт бор.

Аввалроқ Маск уларни ишга бефарқлилик ва тартиб-қоидаларни атай бузгани учун ишдан бўшатгани хабар қилинганди.

Компаниянинг собиқ ходимлари айбловларни рад этади.

Айтишларича, Маск уларни ишдан бўшаш нафақасини тўламаслик учун асоссиз сабабларга кўра ишдан бўшатган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: