Олма хотирани яхшилайди
Массачусетс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, олма истеъмол қилиш бош мияда ацетилхолин нейротрансмиттер ишлаб чиқариш миқдорини оширар экан.
Бош мияда ацетилхолин миқдорининг ошиши хотиранинг яхшиланишига олиб келади, шунингдек Алсгеймер касаллигининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва одам ақлий қобилиятининг пасайишини секинлаштиришга ёрдам беради.