Борис Жонсон Мадуро билан Украинадаги урушни муҳокама қилиш учун Венесуэлага яширинча ташриф буюрган

Борис Жонсон Мадуро билан Украинадаги урушни муҳокама қилиш учун Венесуэлага яширинча ташриф буюрган

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

«Буюк Британиянинг собиқ бош вазири оиласи билан Доминикан Республикасидаги таътили вақтида яширин равишда камида бир кун Венесуэлага борган ва Николас Мадуро билан учрашган. Жонсон Венесуэла раҳбарини Украинадаги урушда Россияга қурол ёки бошқа кўринишда ёрдам беришининг салбий оқибатларини муҳокама қилган.

«Шунингдек, учрашувда Каракас ва Лондон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш мавзусига ҳам тўхталиб ўтилди. Буюк Британия 2018 йилда кўплаб қонунбузарликлар билан ўтган президентлик сайлови ва норозилик намойишларининг куч билан бостирилиши сабабли Мадурони Венесуэла раҳбари сифатида расман тан олмайди», деб ёзмоқда Тhe Times.

Шу билан бирга, сиёсатчилар Венесуэла томонидан даъво қилинаётган Гайананинг Эссекибо минтақаси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди, дея қўшимча қилади газета.

Дўстларингизга ҳам юборинг: