Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтидан унумли фойдаланиш учун нималар қилиняпти?
Сўнгги йилларда мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан:
– Республикада 219 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият кўрсатиб, уларда 10 929 та тўгараклар ташкил қилинди;
– давлатимиздаги 42 та “Баркамол авлод” болалар мактабларида хусусий секторларни жалб қилган ҳолда робототехника, ментал арифметика ва хорижий тиллар курслари ташкил этилди;
– 2023 йилда “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 1 394 нафар тўгарак аъзолари 345 та халқаро танловларда иштирок этиб, 554 нафари 1-ўрин, 208 нафари 2-ўринга, 173 нафари 3-ўринга лойиқ деб топилган. Бундан ташқари 8 нафар тўгарак аъзоси гран-при, 34 нафари олий ўринни қўлга киритган;
– Наманган вилоятида 150 ўринли “Болалар сайёҳлик” базаси очилди.
Республика бўйича 14 та “Болалар кутубхона”лари ҳамда 10 119 та умумтаълим мактабларида жами 16,3 млн. нусха адабиётлар фонди мавжуд бўлиб, шундан 8,6 млн. нусхаси лотин алифбосидаги адабиётлар ҳисобланади.
Таълим муассасалари 7 та китобхонликка оид кўрик-танловлар ўтказилиб, унда 52 минг нафар ўқувчилар жалб қилинди.
200 номдаги аудио китоблар тайёрланиб, kitob.uz веб-сайтига жойлаштирилди.
10 119 та умумтаълим мактаблари кутубхоналари учун 11 минг дона “Бибтехника” воситалари чоп этилиб, барча умумтаълим мактабларига етказилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида 172 870 нафар умумтаълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари учун саёҳатлар ташкил этилди.
“Ёшлар туризм ҳафталиги” доирасида 207 605 нафар ўқувчилар саёҳатга олиб борилди. Шундан, 5 423 нафари ногиронлиги бўлган ўқувчилар.
“Мозийга саёҳат” дастури доирасида 1 720 нафар вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари ходимлари, 87 870 нафар умумтаълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари музейларга, 309 730 нафар ўқувчилар театрларга ташрифлари ташкил этилди.
Умумтаълим мактабларида спортнинг 33 та туридан ташкил этилган 69 961 та спорт секцияси машғулотларида 1,5 млн. нафар (шундан 574 840 нафар қизлар) ўқувчи-ёшлар шуғулланиб келмоқда. “Қувноқ стартлар”, “Ёшлик спорт жамоалари”, “Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз” спорт мусобақалари ўтказилиб, унда 2,1 млн. нафар ўқувчилар иштирок этди.