АҚШ Россия президенти сайловига аралашиш йўлини топди
АҚШ Россияда 17 март куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида иштирокчиларни камайтириши йўли билан аралашмоқчи, деб хабар қилмоқда РФ Ташқи разведка хизмати.
Хусусан, АҚШ ҳукумати ташаббуси билан мухолиф интернет ресурслари орқали Россия фуқароларини сайловларда қатнашмасликка ундовчи чақириқлар тарқатилмоқда.
Шунингдек, масофавий электрон овоз бериш тизимига киберҳужумлар ҳам режалаштирилган. Бу ҳаракатлар овозлар улушини камайтириб, сайловчилар сонини керакли минимал даражадан паст қилиши мумкин.
Вашингтон ҳисоб-китобларига кўра, ана шундай мурожаатлар ва киберҳужумлар орқали қўлга киритилган сайловчилар сони қисқариши Ғарб давлатларига сайлов натижаларини шубҳа остига қўйишга асос беради.