Соққасини тўласанг бўлди, у ёғига ҳохлаганингча олавер!..
Ҳа, худди шундай. Бундан бу ёғига ҳамма чекловлар олиб ташланди.
Ишонсангиз, 10 март куни станцияларда 48,2 миллион кубометр табиий газ, 16,8 минг тонна кўмир ҳамда 4 минг тонна мазут ёқилиши натижасида 238,9 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу олдин режалаштириб қўйилганидан нақд 4 фоизга кўп. Демак, ҳаммага электр токи бемалол етади. Қолаверса, қўшни Туркманистондан 15,6 миллион киловатт /соат электр энергияси импорт қилинди. Бу дегани кўнглингизни бемалол хотиржам қилаверинг, сафарга чиқмоқчи бўлсангиз ҳам сира ўйланиб ўтирманг. Ҳамма газ тўлдириш копрессорлар идеал тарзда ишлаб турибди. Керак бўлса, уларнинг вакиллари йўл четларига чиқишиб, “мошинани бу ёққа ҳайданг, газни биздан олинг биродар. Пулни бегона қилманг”, деб туришибди… Ана шунақанги гаплар.