Давлат банки филиалининг собиқ раҳбари 9 йил 2 ойга қамалди
«Ўзсаноатқурилишбанк» Чилонзор филиалининг бошқарувчиси лавозимида муқаддам ишлаган Ғ.Қ. филиалдаги раҳбарлиги даврида кредит ажратилган компанияларга норасмий равишда таъсисчи бўлиб кириб, жамиятларнинг даромадларига шерик бўлиш ва банк кредит маблағларини ўзлаштириш орқали даромад кўриш жиноий режасини ишлаб чиққан.
Айбланувчи лавозимидан фойдаланган ҳолда, бир неча бор миллиардлаб сўм миқдордаги ноқонуний кредитлар ажратган.
Суд ҳукми билан унга 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.