Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара демаркациясини муҳокама қилди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг қўшма демаркация комиссияси фаолиятига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон ОАВ хабар тарқатди.
Музокаралар 4 мартдан 8 мартгача бўлиб ўтди.
2023 йилга мўлжалланган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди, 2024 йилга мўлжалланган йиғилишлар жадвали тасдиқланди, давлат чегарасини демаркация қилиш, демаркация хариталари ва махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш масалалари муҳокама қилинди.